Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент давлат юридик университетининг Юридик клиникаси волонтёр талабалари Омбудсман фаолияти билан танишишди.
2025 йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девони биносига Тошкент давлат юридик университетининг “Юридик клиника” лойиҳасига аъзо 1–4 курс талабалари ташриф буюришди.

Ташриф доирасида талабалар Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш жараёни, шунингдек, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифлари ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Талабалар учун Девон биноси бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, мурожаатлар билан ишлаш, халқаро ҳамкорлик, қийноқ ҳолатларини олдини олиш, мониторинг таҳлил бўйича бўлимлар иш жараёнини кўздан кечиришди.

Шунингдек, учрашувда Омбудсман қошида тузилган “Омбудсман клуби” фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди. Ушбу клубга аъзо бўлган талабалар ўқишдан ташқари вақтларда Омбудсман Девонида назарий билимларини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалий тажриба орттириш имкониятига эга бўладилар.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимидаги институт фаолияти ҳақида чуқурроқ тасаввурга эга бўлишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати