Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг минтақавий вакиллари жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга хулоса бериш бўйича комиссиялар йиғилишларида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 102¹-моддасига мувофиқ, Комиссиялар таркибига Омбудсман минтақавий вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва жамоатчилик вакиллари кириши белгиланган.

Шу кунларда Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон, Хоразм, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Навоий вилоятларидаги ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналарида бўлиб ўтган комиссия йиғилишларида Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иштирок этишди. Йиғилишларда умумий ҳисобда 16 435  нафар маҳкумга “тузалиш йўлига ўтган” деб хулоса берилди.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги 21-сон жазони ижро этиш колонияси ҳамда 23-сон маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонадаги комиссия Йиғилишларда жами 1087 нафар маҳкумга “тузалиш йўлига ўтган” деб хулоса расмийлаштирилди.

Сирдарё вилоятидаги 40-сон манзил-колонияда 542 нафар, Самарқанд вилоятидаги 38-сон манзил колониясида 418 нафар ва 37-сон манзил-колонияда 595 нафар, Наманган вилоятидаги 6-сонли жазони ижро этиш колониясида 1181 нафар, Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш колониясида 1140 нафар, 20-сонли жазони ижро этиш колониясида 121 нафар ва 17-сонли жазони ижро этиш колониясида 1887 нафар, Қашқадарё вилоятидаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан 1373 нафар, Косон туманидаги 10-сонли жазони ижро этиш колониясидан 1075 нафар, Навоий вилоятидаги 4-сонли жазони ижро этиш колониясида 1472 нафар, 5-сонли жазони ижро этиш колониясида 1582 нафар, 11-сонли жазони ижро этиш колониясида 1289 нафар, 12-сонли жазони ижро этиш колонияси 748 нафар, 36-сон манзил колониясида 337 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидаги 27-сон манзил колониясидан 400 нафар маҳкумга тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича хулосалар берилди.

Шунингдек, тергов ҳибсхоналарида хўжалик ишларига жалб қилинган ҳолда жазо муддатини ўтаётган Сурхондарё вилоятидаги 9-сон тергов ҳибсхонасидан 11 нафар, Сирдарё вилоятидаги 8-сон тергов ҳибсхонасидан 21 нафар, Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасидан 25 нафар, Хоразм вилоятидаги 11-сон тергов ҳибсхонасидан 9 нафар,  Наманган вилоятидаги 6-сон тергов ҳибсхонасида 18 нафар, Қашқадарё вилоятидаги 5-сон тергов ҳибсхонасидан 13 нафар, Фарғона вилоятидаги 10-сон тергов ҳибсхонасидан 24 нафар, Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасидан 18 нафар, Навоий вилоятидаги тергов ҳибсхонасидан 42 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидаги 2-сон тергов ҳибсхонасидан 7 нафар маҳкум “тузалиш йўлига ўтган” деб топилган.

Комиссия аъзолари томонидан хулоса беришда маҳкумларнинг ички тартиб-қоидаларга риоя этиши, меҳнат интизоми, таълим ва касб-ҳунарга қизиқиши, шунингдек, жамоат ишлари ва маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки инобатга олинади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати