Мурожаатда кўрсатилишича, 2025 йил 30 июнь куни соат 17:00 да шифохона масъул ходими телефон орқали июль ойи учун тасдиқланган иш жадвали бекор қилинган ва ички буйруқ асосида улар туғруқ бўлимидаги чақалоқлар интенсив реанимация палатасига ўтказилган.Бундан норози бўлган ҳамширалар аввалги иш жойига қайтаришда ёрдам сўрашган.
Ҳолат бўйича Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгашини жалб этган ҳолда батафсил ўрганиш ўтказди ва тегишли таъсир ҳужжатлари киритилиши натижасида мурожаатчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Улар болалар реанимация бўлимидаги ўз ишига қайта тикланди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги 23-сонли оилавий поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлаб келган фуқаро М.А.ҳам Омбудсманга меҳнат ҳуқуқлари бузилгани бўйича шикоят йўллади. Унда фуқаро аттестациядан муваффақиятли ўтганига қарамай ноқонуний равишда ишдан бўшатилганидан норозилигини билдирган.
Мазкур ҳолат ҳам Омбудсман томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилиб, мурожаатчининг меҳнат ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Натижада фуқаро М.А. ўзининг аввалги иш жойига тикланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати