Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди
2025 йил 18 сентябрь куни навбатдаги тадбир Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги 5-сонли мусиқа мактабида ташкил этилди. Унда “Наврўз”, “Куннура”, “Абат”, “Саманкўл”, “Тутзор” ва “Тошкўпир” маҳаллаларидан фуқаролар иштирок этди.

Тадбирда аҳолига кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликларнинг олдини олиш, меҳнат миграцияси жараёнларини қонуний асосда ташкил этиш ҳамда Президентнинг 2025 йил 4 августда қабул қилинган “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Маърузалар аҳолига содда ва ҳаётий мисоллар орқали етказилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Тадбир доирасида мурожаатларда кўтарилган бошқа масалалар юзасидан ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати