Қайд этиш лозимки, ушбу мулоқот Омбудсман номига Пахтакор тумани ва унинг чекка маҳаллаларида яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида ташкил этилди. Таҳлилларга кўра, мурожаатлар бандлик, меҳнат миграцияси, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва кибержиноятчилик масалаларига тааллуқли экани аниқланди. Шуни ҳисобга олиб, очиқ мулоқотда айнан ушбу йўналишлар қамраб олинди ва тегишли вазирлик ҳамда идоралардан мутасадди вакиллар жалб этилди.
Очиқ мулоқотда Омбудсманнинг ўринбосари, Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили, Омбудсман Девони ходимлари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида кибержиноятчилик, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари, меҳнат миграцияси жараёнлари ва ушбу йўналишларда фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати