Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг навбатдаги қабули: фуқаролар мурожаатлари тингланди
2025 йил 31 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 30 нафарга яқин фуқаро иштирок этиб, асосан уй-жой билан таъминлаш, мансабдор шахс қабулини сўраш, суд қарорларидан норозилик, ишга жойлаштириш, ижтимоий ҳимоя шунингдек, жазони енгиллаштириш, фирибгарлик, оиладаги зўравонлик ва руҳий саломатлик билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар билдиришди.

Айрим фуқаролар тиббий жиҳатдан руҳий ҳолатининг яхшилигини билдириб, тегишли ҳисобдан чиқариш масаласини кўриб чиқишни сўрашди.

Ушбу мурожаатларнинг айримларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган барча мурожаатлар назоратга олиниб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу мурожаатларнинг баъзиларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга доирлари эса назоратга олиниб, ўрганишга киришилди. Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти, 1096 ишонч телефони, ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсман идорасига ва ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати