Мазкур ёш мутахассислар учун мўлжалланган ёзги мактабда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходими ҳам иштирок этди.
Ёзги мактабда инсон ҳуқуқларининг тарихи ва фалсафий асослари, ногиронлиги бўлган шахслар ва аёллар ҳуқуқлари, миллий ва халқаро ҳимоя механизмлари, рақамли ҳуқуқлар ва сунъий интеллект билан боғлиқ муаммолар ҳамда “2050 – Келажак ҳуқуқлари декларацияси” мавзусидаги тақдимотлар қамраб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати