Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мониторинг ташрифи: Сурхондарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги колониялардаги шароитлар ўрганилди 
Ўтган ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилллари қатор жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифини амалга оширишди.  

Мониторингларда Сурхондарё вилоятидаги 41-сон манзил-колонияси, Навоий вилоятидаги 12-сон жазони ижро этиш колонияси ва 36-сон манзил-колонияси ҳамда Тошкент шаҳридаги 51-сон манзил-колониясидаги шароитлар ўрганилди. Уларда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди.  

Мониторингда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ва маҳкумаларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббиёт бўлими, кутубхона, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, тергов ва адвокатлар хоналаридаги шароитлар, меҳнатга жалб қилинган шахсларнинг иш жараёнлари ҳамда ҳудудлардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди. 

Шунингдек, “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар қабул қилиниб, маҳкум ва маҳкумалар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Ўзаро суҳбатларда жазони ижро этиш муассасаларидаги шароитлар, ходимларнинг муомаласи, меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолати ҳақидаги фикрлар тингланди. Ҳоли тарза ўтказилган суҳбатларда 34 нафар шахс мурожаатлари қабул қилинди. 

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати