Қабулда уй-жой, алимент маблағларини ундириш, оилавий зўравонлик, ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, банк-кредит, мурожаат этиш ҳуқуқи, суд-тергов масалаларига оид масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларнинг баъзилари жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилaди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайтида танишасиз.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати