2024 йил 1 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани аҳолиси учун “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда туманнинг “Урганч”, “Сардорлар”, “Чақир”, “Вакиллар”, “Қора гўз”, “Дўстлик”, “Гулбоғ”, “Янгиобод”, “Қўшлоқ”, “Бойот”, “Хўжалар”, “Тузлоқ” ва “Шеробод” маҳаллаларида яшовчи 100 нафардан ортиқ фуқаролар қамраб олинди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан берилган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.
Шундан сўнг, Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили сайёр қабул ўтказиб, фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати