Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Финляндиядаги қамоқхоналарда маҳкумларга қандай шароитлар яратилган?
2024 йилнинг 19 апрель куни Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази билан ҳамкорликда Марказий Осиё Омбудсманлари учун ташкил этилган тадбир доирасида Омбудсманлар Адлия канцлери офисига ташриф буюришди. Ушбу институт Финляндияда 100 йилдан ортиқ фаолият олиб бораётган Омбудсман институтидан ҳам олдин пайдо бўлган қадимий институтдир.

Адлия канцлери Финляндиядаги юқори давлат амалдори ҳисобланиб, у мамлакат Президенти томонидан муддатсиз тайинланади. У мансабдор шахслар, жумладан, вазирлар, судья ва прокурорлар устидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади. Қонунга хилоф ишлаганликда гумон қилинган мансабдор шахслар устидан жиноий иш қўзғатиши ҳам мумкин. Шунингдек Адлия канцлери судлар ва бошқа суд органларининг холис ва қонуний фаолият олиб бориши устидан суд назоратини ҳам олиб боради. 

Адлия вице-канцлери Микко Пуумалайнен иштирокчиларни Адлия канцлерининг шу ва бошқа ваколатлари, мурожаатлар билан ишлаш тартиби билан таништирди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ҳамда Туркманистон Омбудсманлари Хелсинкиқамоқхонасига бориб, маҳкумларга яратилган шароитларни ўрганишди. Таъкидланишича, маҳкумлар ФинляндияОмбудсманига фақатгина қамоқхона маъмурияти орқали мурожаатларини йўллашлари мумкин. 

Финляндиядаги қамоқхоналарда ҳам асосий эътибор маҳкумларни тарбиялаш, касбга ўргатиш, таълим олишлари ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилади.   

300 дан ортиқ маҳкумни сақлашга мўлжалланган қамоқхонада маҳкумларнинг мактаб ва коллежларда онлайн ўқишлари учун шароит яратилган. Қолаверса, улар қамоқхона кутубхонасидан ташқари марказий кутубхонадаги китоблардан ҳам сўров асосида фойдаланишлари мумкин. 

Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда ногиронлиги бўлган маҳкумларга яратилган шароитларни ҳам кўздан кечиришди.

Мазкур ташриф Финляндияга амалга оширилган хизмат сафарини якунлаб берди. 

Таъкидлаш жоизки, 5 кун давом этган ушбу халқаро тадбир Финляндия ҳамда Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги замонавий механизмлар бўйича тажриба алмашишларига ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамланишига хизмат қилди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати