Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразм, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди
Хабарингиз бор, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш учун республикамиз бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбирлар Урганч шаҳридаги 6-сонли, Бухоро шаҳридаги 17-сонли, Зарафшон шаҳридаги 1-сонли,Тошкент вилояти Паркент туманидаги 6-сонли, Юқори Чирчиқ туманидаги 9-сонли ҳамда Қуйи Чирчиқ туманидаги 37-сонли умумтаълим мактабларида ташкил этилди.

“Омбудсман соат”ларида юқори синф ўқувчиларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, шахсий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, ушбу ҳуқуқларни таъминлаш бўйича шуғулланувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Жами 180 дан ортиқ ўқувчилар қамраб олинган очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирларда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига Омбудсманнинг минтақавий вакилларидан жавоб олишди ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ соҳасидаги билимлари янада оширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати