Суҳбат давомида Омбудсман институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот давомида Ф.Эберт жамғармасининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги ваколатхонасининг минтақавий директори Филипп Ян Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Берлинга ташрифидан сўнг, Германия ҳукуматининг Марказий Осиё минтақасига, хусусан, Ўзбекистонга қизиқиши ошганини ва кўплаб соҳаларда ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамлашга шароит яратилганини билдирди.
Шунингдек, Ф.Эберт жамғармасининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги ваколатхонаси Омбудсман институти билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Ўзаро дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати