Қайд этиб ўтилган муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида аввалги йилларда ўтказилган мониторинг ташрифлари давомида берилган тавсияларнинг бажарилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мониторинг ташрифлари давомида шахсларни сақлаш шароитлари, яқин қариндошлари ва адвокатлар билан учрашув хоналари ҳолатлари, яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш шароитлари ўрганилди.
Мониторинг ташрифлари давомида юқорида қайд этиб ўтилган ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда аввалги мониторинг ташрифлари давомида берилган тавсиялар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.
Шу билан бир қаторда, айрим камчиликлар ҳанузгача сақланиб қолаётганлигидан келиб чиқиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида талабномалар киритилди.
Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари томонидан республика бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифлари давом эттирилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати