Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
2023 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

Учрашувда меҳмон Омбудсман фаолиятининг асосий фаолият йўналишлари, хусусан, мурожаатлар билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари борасида халқаро ҳамкорлик алоқалари билан таништирилди.

Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати