Мониторингда дастлаб, 9 нафар вояга етмаган шахслар сақланаётган камералардаги шароитлар ўрганилди. Маҳбус Р.Ж. билан суҳбат ўтказилганда, у яратилган шароитлар яхшилиги, тергов ҳибсхонаси ходимлари томонидан ҳеч қандай босим ёки тазйиқлар бўлмаётганлигини, озиқ-овқат ҳамда таъминотдан ҳам эътирозлари йўқлигини маълум қилишди.
Шундан сўнг, тергов ҳибсхонасида сақланаётган 29 нафар хотин-қизларнинг айрим камераларига кирилиб, уларга яратилган шарт-шароитлар, муаммо ва таклифлари бўйича суҳбатлашилди.
Шунингдек, “Омбудсман қутилари” кўздан кечирилиб, Омбудсманнинг минтақавий вакилига ҳамда мурожаат қутисига мурожаатини қолдирган гумонланаётган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди.
Маҳбус С.Д. оиласига ёзган хатлари ўз вақтида манзилга юборилишида ва ўзи хоҳлаган китоблардан беришни сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати тезлик билан ҳал этилди ҳамда мурожаатчи сўраган китоблар тақдим этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати