Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия аъзолари одамлар кайфиятини ўрганиш учун Қорақалпоғистон воқеаларининг асосий майдонига айланган Нукус шаҳридаги марказий деҳқон бозорига бордилар
Бозорга ташриф давомида Комиссия аъзолари савдогарлар ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашдилар. Комиссия аъзоларининг таъкидлашича намойишда қатнашган аҳоли бирор бир аниқ маълумотга эга бўлмасдан рўй бераётган воқеаларга бўлган ички қизиқиш ҳисси таъсирига тушиб қолганлигини билдиришган.

Шунингдек, савдогарлар намойишдаги воқеалар маҳаллий аҳоли томонидан амалга оширилмаганлиги, мамлакат тинчлигини бузишни истовчи кучлар таъсири туфайли вазият жиддийлашганини айтишди. Намойишдан сўнг савдогарлар маълум вақт давомида қўрқиб бозорга чиқишмаган.

Ҳозирда бозорда тинчлик барқарор, ҳаммаси ўз ўрнига тушган. Савдогарлар ва ҳаридорлар хотиржам ўз ишлари билан банд. Нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилган.

Комиссия аъзолари Қорақалпоғистонда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.