Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиҳонасида меҳнат муҳожирларининг мурожаатларини тинглади
Жорий йилнинг 19 май куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидовлар томонидан Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида  мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонасида сайёр қабул ташкил этилди.

 

Қабул давомида ўзга давлатга пул топиш истагида бориб, қатор қийинчиликларга дуч келган 20 нафарга яқин ҳамюртларимиз ва уларнинг оила аъзоларини қийнаётган масалалар ўрганилди.

Шу куннинг ўзида «Парк Победы: философия мужества и стойкости» (Ғалаба боғи: жасорат ва матонат фалсафаси) номли китоб тақдимоти ва О.Е.Кутафина номидаги Москва давлат юридик университети ректорати билан учрашув ўтказилди ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати