Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Янги Ўзбекистонда  гендер тенглик ва хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг истиқболлари
Жорий йилнинг 10 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Бухоро давлат университети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигитомонидан ташкил этилган “Янги Ўзбекистонда  гендер тенглик ва хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг истиқболлари” мавзусидаги халқаро вебинарда иштирок этди. Онлайн ва оффлайн шаклда ташкил этилган халқаро вебинарда маҳаллий ва халқаро экспертлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради, холос. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ўсишга эришишда катта ёрдам бериши мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда деди Омбудсман.

- Аслида гендер тенглик, яъни эркаклар ва хотин-қизлар тенглиги инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу омил энг юқори даражадаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг ҳам негизидир. Чунки мутахассисларнинг фикрича, фақат эркаклардан иборат жамоага нисбатан 50/50 фоиз эркак ва аёллардан иборат меҳнат жамоалари, айниқса агар улар ақлий меҳнат билан банд бўлса, бир неча баробар юқорироқ натижа кўрсатар экан. Қолаверса гендер тенглик – бу мамлакатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи индикатор.

Тадбирда шунингдек, ҳозирда оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани борасида сўз борди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати