Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Андижондаги минтақавий вакилига қандай мазмундаги мурожаатлар келиб тушди?
02 Дек
 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидовага фуқаролар қабули давомида Андижон вилояти, Балиқчи туманида яшовчи фуқаро “Аёллар дафтари”га киритилган бўлишига қарамай, унга ёрдам кўрсатилмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Фарғонада “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди
02 Дек
 Фарғона вилоятидаги “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир Учкўприк туманидаги “Тошкентлигузар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари учун ташкил этилди.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
01 Дек
2022 йилнинг 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар  қабули бўлиб ўтди.
29 ноябрь куни Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова “Street Law” лойиҳасининг янги шаклланган жамоаси билан учрашув ўтказди.
30 Ноя
Гуруҳ аъзолари бола ҳуқуқлари ҳимояси ва кафолатларини таъминловчи халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиб, давлат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни аниқлаб, вояга етмаганларга оид адлия тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлади.
Сирдарё вилоятида меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган меморандум имзоланди
30 Ноя
Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ва Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши ўртасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Самарқандда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида сайёр қабул, тиббий кўрик, меҳнат ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ташкил этилди
29 Ноя
Самарқанд вилоятида “Омбудсман мактаби” лойиҳасига старт берилди. Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган илк тадбир 2022 йилнинг 28 ноябрь куни Вилоятнинг Жомбой агротехнологиялар техникумида ўтказилди.
Комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар бўйича барча суд жараёнларида иштирок этади
29 Ноя
Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда.
Навоийда фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди
29 Ноя
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ушбу ҳужжат доирасида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш назарда тутилган.
Хивадаги ногиронлиги бўлган шахслар яшайдиган мурувват уйидаги шароитлар ўрганилди
28 Ноя
2022 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров томонидан Хива ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар «Мурувват» интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширилди.