Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия томонидан ҳар бир масала атрофлича ўрганилмоқда
19 Июл
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда.
Қорақалпоғистонда ўрганиш ишлари давом этмоқда
18 Июл
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотларга бағишланди
17 Июл
Хабарингиз бор, жорий йилда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳасига старт берилган эди. Ушбу лойиҳанинг биринчи ўқув машғулоти Бухорода ўтказилган.
Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган комиссия фаолиятига оид расмий баёнот
16 Июл
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил июль ойида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича Парламент комиссияси тузилиб, унга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова зиммасига юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси тўғрисида
15 Июл
2022 йил 15 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Наманган вилоятидаги Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга яратилган шароитлар ўрганилди 
14 Июл
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Омбудсман ва унинг хузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳар чоракда гаупвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм, мажбурий даволаш муассасаларига мониторинг ташрифларини амалга ошириш белгиланган.
Маҳкумлар байрам кунлари ижодкорлар билан учрашув ташкил қилинишини сўрашди
13 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига 30-сон манзил-колониясига амалга оширган мониторинг ташрифларидан бирида маҳкумлар байрам кунлари халқ суйган санъаткорлар билан учрашувлар ташкил этишни сўраб мурожаат қилишган эди.
Президентимизнинг яна бир халқаро ташаббуси қўллаб-қувватланди
12 Июл
БМТ Бош Ассамблеяси 2022 йил 11 июль куни Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги халқаро ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
08 Июл
Давлатимиз раҳбари муҳтарам Президентимиз 2022 йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда “Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик. Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.Фуқаролар томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклифлар ва мулоҳазалар билдирилмоқда” деб эътироф этдилар.