2026 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасининг Минтақавий вакил ўринбосари Эннио Боати ҳамда Бошқарманинг Глобал операциялар бўлими Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Жоана Микель Желаберт билан учрашди.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
“Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий марказида ўтказилган учрашувда аёллар фарзандларини шифокорлар кўригидан ўтказишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Фуқаролар мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва аҳолига ҳуқуқий ёрдамни яқинлаштириш мақсадида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Андижон вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Конституциявий судга мурожаат киритилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқлигини аниқлаш сўралган эди.
Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилиб, қатор масалалар бўйича амалий натижаларга эришилди.
2026 йилнинг 17–18 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Қашқадарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.