Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман кўмагида 8 нафар ҳамширанинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди
29 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга)га Навоий шаҳар марказий шифохонаси болалар реанимация бўлими ҳамширалари мурожаат қилиб меҳнат ҳуқуқлари бузилганидан шикоят қилишди.
Омбудсманнинг Дания Инсон ҳуқуқлари институти билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
25 Сен
2025 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) бошчилигидаги делегация Копенгаген шаҳридаги Дания Инсон ҳуқуқлари институтига ташриф буюрди.
Омбудсман бошчилигидаги делегация аъзолари Дания миллий превентив механизми фаолияти билан танишди
24 Сен
2025 йил 23 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) бошчилигидаги делегация аъзолари хизмат ташрифи давомида Даниядаги миллий превентив механизм фаолияти билан танишишди. Данияда МПМ доирасидаги мониторинг мамлакат Парламенти Омбудсманига юклатилган.
Ўзбекистон ва Дания Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
22 Сен
2025 йил 22 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) бошчилигидаги делегация Дания Парламенти Омбудсмани таклифига биноан Копенгаген шаҳрига ташриф буюрди.
Қорақалпоғистонда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
19 Сен
2025 йилнинг 18-19 сентябрь кунлари ОлийМажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) ўринбосари, Девон ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди
18 Сен
2025 йил 18 сентябрь куни навбатдаги тадбир Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги 5-сонли мусиқа мактабида ташкил этилди. Унда “Наврўз”, “Куннура”, “Абат”, “Саманкўл”, “Тутзор” ва “Тошкўпир” маҳаллаларидан фуқаролар иштирок этди.
Тажриба ва мулоқот: Омбудсман Девони ходимлари учун халқаро семинар ташкил этилди
18 Сен
2025 йил 17–18 сентябрь кунлари Тошкентда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Девони ходимлари учун Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги ва Хельсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ҳамкорлигида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш соҳасидаги ютуқлар ва истиқболлар
16 Сен
2025 йил 16 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамкорлигида “Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш соҳасидаги ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Инсоннинг шовқинсиз яшаш ҳуқуқи борлигини биласизми?
15 Сен
Инсоннинг тинч ва шовқинсиз муҳитда яшаши – унинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Тиббий тадқиқотларга кўра, узоқ муддатли юқори даражадаги шовқин таъсири катталарда асаб тизими бузилиши, қон босимининг кўтарилиши, юрак-қон томир касалликлари хавфини ошириши мумкин. Ёш болаларда эса уйқу режими бузилиши, диққат ва хотира пасайиши каби салбий ҳолатлар юзага келиши таъкидланади. Шу боис, қонунчиликда турли жойларда рухсат этилган шовқин миқдори аниқ белгилаб қўйилган.