Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳудудларда парламент қуйи палатаси депутатлари ва Омбудсман минтақавий вакиллари ҳамкорлигида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
15 Авг
"Омбудсман мактаби" лойиҳаси доирасида ҳудудларда ўтказилаётган очиқ мулоқотларда ушбу ҳудуддан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини ўрганишмоқда. Бундай ҳамкорлик фуқароларнинг муаммоларини самарали ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, давлат органлари билан аҳоли ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга хизмат қилади.
Навбатдаги тиббий кўрик Самарқанд вилоятидаги 37-сон манзил колониясида ўтказилди
15 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятнинг Пастдарғом туманида жойлашган 37-сон манзил-колониясида мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Алимент тўлаш — ҳуқуқ эмас, мажбурият.  Уни орқага суриш — боланинг эҳтиёжини инкор этиш демакдир.
14 Авг
✉️ Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Ombudsman) номига юборилаётган алимент билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бораётгани туфайли ушбу видеоролик тайёрланди.
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
12 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонаси, Вилоят ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхона, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти филиали, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Хоразм вилояти филиали ва унинг таркибидаги тиббий хушёрхонадаги шароитлар ўрганилди.
Ижтимоий тармоқларда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш механизмлари
11 Авг
2025 йил 11 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Ижтимоий тармоқларда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш механизмлари” мавзусида икки кунлик семинар бошланди.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган мурожаат назоратга олиниб ўрганилмоқда
09 Авг
2025 йил 8 август куни “antikorruz” телеграм каналида “Фарғонада навбатдаги адолатсизлик: ҳуқуқбузар ходимлар фуқарони қўрқитишди” сарлавҳаси билан видеоматериал тарқатилди. Унда Фарғона шаҳрида фуқаро А.Йўлдашевга нисбатан патруль-пост хизмати ходимлари томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатлар қилингани ва у бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Омбудсманга мурожаат қилгани қайд этилган.
Жиззах вилоятида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган 10 та ёпиқ муассасада мониторинг ташрифлари амалга оширилди
08 Авг
2025 йилнинг 7–8 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Девон ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Жиззах вилоятидаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
07 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда мониторинг ташрифи амалга оширилди. Жумладан, 20, 17- ва 1-сон Жазони ижро этиш колониялари, 4-сон Тергов ҳибсхонаси, Когон шаҳрида жойлашган маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхона ҳамда Бухоро шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар уйидаги шароитлар ўрганилди. Ўрганишлар давомида муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”лари ҳам текширилиб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари қабул қилинди.
Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Омбудсман мактаби” доирасида фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
07 Авг
2025 йил 7 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Омбудсман мактаби” тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида вилоятнинг “Буюк Ипак йўли”, “Чаманзор”, “Самарқанд”, “Пахтакор”, “Олмазор”, “Сувонобод”, “Тошкент”, “Боғишамол”, “Нурли Пангат”, “Дилором”, “Оқ булоқ”, “Ғалаба” ва “Олтинкўл” маҳаллаларида яшовчи 120 нафар фуқаро қамраб олинди.