Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Қорақалпоғистон Республикасидаги 2-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган айбланувчи А.А.нинг соғлиғи ёмонлашгани бўйича мурожаати келиб тушди. Мазкур мурожаат бўйича ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун у Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакилига юборилди.