Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг пойтахтдаги минтақавий вакили суд ишини мурожаатчи фойдасига ҳал этилишига эришди
25 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) га Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқародан яшаб турган уйини фирибгарлик йўли билан тортиб олиниши мумкинлиги сабаб суд мажлисларида Омбудсман иштирокини таъминланишида ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди.
Тошкент вилоятидаги 3 та жазони ижро этиш муассасалари ўрганилди
24 Май
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида Омбудсман зиммасига ҳаракатланиш чекланган ёпиқ муассасаларда қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича мониторинг ташрифларини амалга ошириш ва бу ҳақда Парламентга ҳар чоракда ахборот тақдим этиш белгиланган.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил “Камалак” болалар ташкилотининг ХХ анжуманида иштирок этди
22 Май
“Камалак” болалар ташкилоти 20 ёшда. Жорий йилнинг  20 май санасида “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остида Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Камалак” болалар ташкилотининг ХХ анжумани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Оқтош” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилди.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Омбудсман институтлари ўзаро тажриба алмашишди
21 Май
Жорий йилнинг 18 май куни Марказий Осиё мамлакатлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари учун ташкил этилган минтақавий семинар ўз ишини бошлаган эди. 4 кун  давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилояти минтақавий вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Омбудсманлари ва уларнинг ходимлари ёпиқ муассасаларда қийноқларни олдини олиш бўйича мустақил равишда мониторинглар ўтказиш кўникмасига эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқлари: меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари
21 Май
Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), шунингдек Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқлари: меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари” мавзусидаги Ўзбекистон - Россия форуми бўлиб ўтди.
Омбудсман Санкт-Петербургдаги 150 нафардан ортиқ ўзбек муҳожирларнинг яшаш шароитларини ўрганди
20 Май
Жорий йилнинг 19 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча сақлаш жойларидаги шароитлар билан танишиш мақсадида Санкт-Петербургнинг Красносель туманида жойлашган 1-сонли хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.
Омбудсманнинг Самарқанддаги вакили мурожаатчининг “прописка” муаммосини ҳал этди
20 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили в.б. Илҳомжон Тўхтасинов Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар томонидан яшаб турган манзилига рўйхатга қўйиш бўйича муаммоларга дуч келаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Омбудсман Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиҳонасида меҳнат муҳожирларининг мурожаатларини тинглади
19 Май
Жорий йилнинг 19 май куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидовлар томонидан Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида  мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонасида сайёр қабул ташкил этилди.