Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиши Омбудсман эътиборидаги масала
02 Авг
Мурожаатда айтилишича, 2016–2018 йилларда Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг стоматология шифокори хонасида хамшира лавозимида меҳнат қилаётган ва 2021 йилда бола парвариши таътилидан қайтган хамширага раҳбарият томонидан бошқа ходимнинг ўрнига ўриндошлик асосида ишга ўтиши таклиф қилинган. Поликлиника бош шифокори, хамшира рози бўлмаса-да, уни ўриндошлик асосида бошқа ишга қабул қилинишини талаб қилган.
Омбудсман вакили “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди
30 Июл
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган бу йилги Мурожаатномасида жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишига алоҳида эътибор қаратиб, юртимизда 30 июлни “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни ҳамда “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини таъсис этиш таклифини билдирган эди.
Омбудсман “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга амалий ёрдам кўрсатилишига эришди
30 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани, Боғаро маҳалласида яшовчи фуқародан яшаш шароити оғирлиги сабаб фарзандларини “Ёшлар дафтари”га киритиш ҳамда қизи ва набираларининг боқувчиси бўлмагани сабабли уй-жойини таъмирлашда ёрдам сўраган.
Феруза Эшматова: Омбудсман ходимларининг судда кузатувчи сифатида иштирок этишини сўраб ёзган мурожаатлари сони ошиб бормоқда
29 Июл
Жорий йил 29 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилнинг биринчи ярим йилликдаги мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолияти кўриб чиқилди.
Давлат ва жамият ўртасидаги мустаҳкам кўприк
28 Июл
Виждон эркинлиги – инсониятнинг маънавий юксалишида муҳим ўрин  тутган омиллардан саналади.  Айнан у умумбашарий қадриятлар, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг ажралмас қисмидир.  Зеро, инсон сўздагина эмас, амалда олий қадрият бўлган, унинг ҳуқуқ ва эркинлари эса давлат фаолиятининг мазмуни ва асосий вазифаси ҳисобланган жойдагина маънавий ва моддий фаровонлик, тинчлик ва тотувлик ҳукм суради.  Шу жиҳатдан янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун айнан жамиятимиз равнақига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Комиссия йиғилишида Омбудсманнинг 2021 йил 1-ярим йилликдаги фаолияти таҳлил қилинди
27 Июл
Жорий йилнинг 27 июль куни Омбудсманнинг 2021 йилдаги асосий фаолият йўналишларини белгилаш бўйича Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши буйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Уч ой давомида ойлик маошларини ололмаган ишчилар масаласи ҳал этилди
23 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Бухоро вилояти, Пешку туманидаги “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ишчи-ходимлари томонидан ойлик маошларини берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушган эди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган 48-сонли манзил-колонияси ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади
14 Июл
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 48-сонли Ғаллақудуқ манзил-колониясида касал бўлиб, истимаси 10 кундан буён чиқаётган ва Covid анализи аниқланмаган маҳкумларнинг конституциявий ҳуқуқлари поймол этилаётгани ва уларга эътибор берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қочоқларни ҳимоя қилиш ва Фуқаросизликни камайтириш бўйича ўзбек тилига таржима қилинган халқаро ҳужжатлар тақдимоти ўтказилди
14 Июл
Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлигининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Фуқаросизликни камайтириш тўғрисида”ги (1961 й.) Конвенциянинг 60 йиллиги муносабати билан конференция ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлар бўйича вакил ҳамда Омбудсман котибияти вакиллари иштирок этишди.