Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Иш вақтида жароҳатланган фуқарога тўланиши керак бўлган маблағ камайтириб тўланаётгани аниқланди - Омбудсман
24 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Қ.Д. меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун тўланиши керак бўлган пул маблағлари кам миқдорда тўлаб келинаётгани ҳақида мурожаат қилди. Мурожаатчининг ёзишича, унинг иш берувчига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдириб келинмоқда.
Омбудсман жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган ходимларни хизмат пайтида ортиқча хис-ҳаяжонга берилмасликка чақиради
23 Янв
Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 20 январь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида ички ишлар органлари ходими фуқарога куч ишлатаётгани тасвирланган видеолавҳа кенг тарқалди.
Касб касаллигига чалинган фуқарога бериладиган товон пуллари ташкилот тугатилган тақдирда тўлаб берилмайдими?
20 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига Вилоятнинг Бувайда туманида яшовчи 2-гуруҳ ногирони М.И. унга касб касаллигига чалингани туфайли тўлаб борилиши керак бўлган пулларни ололмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Аномал совуқ кунларида ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
17 Янв
Мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши жамият ҳаётида қатор қийинчиликларни келтириб чиқаргани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу жараёнда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан  мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Аномал совуқ кунлари жазони ижро этиш муассасаларидаги шароитлар ўрганилди
16 Янв
2023 йилнинг 12 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов томонидан вилоятдаги 47-сон Манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ётоқхонасидаги иссиқлик ҳолати ўрганилди.
Омбудсман Анқарада ҳамюртларимиз мурожаатларини қабул қилди
16 Янв
2023 йил 13 январ куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига қилган ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ушбу мамлакатда яшаётган 30 нафардан ортиқ ватандошларимиз билан учрашди.
Анқара Омбудсманларнинг мулоқот майдонига айланди
12 Янв
Аввал хабар берганимиздек, 2023 йилнинг 11-12 январь кунлари Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Бош омбудсманининг 10 йиллигига бағишланган нуфузли халқаро конференция ўтказилди. “XXI асрда Инсон ҳуқуқлари келажаги” мавзусида ўтказилган тадбирнинг иккинчи кунида пандемия ва можароли ҳудудларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши, ўзга ҳудудларда ишлайдиган мигрантлар, жумладан, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятдаги муаммоли масалаларни ҳал этишда Омбудсманнинг роли мавзусида муҳокамалар бўлиб ўтди.