Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
02 Июн
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми "а,в" бандларида назарда тутилган жиноят содир қилганликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ажримига асосан сақлаш учун 10-сон тергов ҳибсхонасига олиб келинган маҳбус С.Қ.нинг онаси М.Қ.нинг ижтимоий тармоқларга қилган мурожаати Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Бухорода фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
01 Июн
2022 йилнинг 31 май куни Бухоро вилоятига амалга оширилган ташриф доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди. Шу куни Омбудсман қабулига 100 нафарга яқин фуқаролар келиб, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилишди. Унда ишдан ноқонуний бўшатилгани сабабли ишга тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш таътили пулини ундириш, уй-жой ва ер ажратиш, ижтимоий ёрдам, инсонпарварлик далолатномасини қўллашда амалий ёрдам бериш, кредит ва субсидия олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни  Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг байрам табриги
01 Июн
Азиз дўстлар, болалар, ёш авлод! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча болаларга яъни болаларимга авваламбор мустаҳкам соғлик ва бағри бутунлик тилайман. Доим ота-оналари бағрида бўлишсин ва  уларнинг қайноқ муҳаббатига тўйишсин. Давлатнинг ҳимоясида эканликларини ҳар дам ҳис қилишсин ҳамда кўзлари бахтдан доим ёниб турсин.
“Омбудсман мактаби” лойиҳасига старт берилди. Биринчи ўқув машғулоти Бухорода ўтказилди
31 Май
2022 йилнинг 31 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Вобкент туманида фуқаролар учун тадбир ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
30 Май
Жорий йилнинг 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова белгиланган жадвал асосида фуқаролар мурожаатларини шахсан қабул қилди.
Омбудсман мамлакатимизга ташриф буюрган Финляндия делегацияси аъзолари билан учрашди
30 Май
2022 йилнинг 27 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бош директори Мария Лиивала бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Учрашувда Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси Илкка Ряйсянен ҳам иштирок этди.
Омбудсман ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳи томонидан Навоий вилоятидаги ёпиқ муассасалар шароитлари ўрганилди
30 Май
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5163-сонли Қарори ва “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида, Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.
Омбудсманнинг Жиззахдаги минтақавий вакили Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона шароитларини ўрганди
27 Май
2022 йил 19 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Ўткир Жўраев Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасининг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Навоий вилоятида хотин-қизларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди
27 Май
2022 йилнинг 23 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги “Касаба чеварлари” корхонасидаги хотин-қизлар иштирокида “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.