Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия аъзолари 15 кунлик маъмурий жазо ўталадиган махсус қабулхонани бориб кўрди
27 Июл
Комиссия аъзоларининг кейинги манзили Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХваЖТСБнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси бўлди.
Очиқ эшиклар куни
26 Июл
Комиссия аъзолари одамлар кайфиятини ўрганиш учун Қорақалпоғистон воқеаларининг асосий майдонига айланган Нукус шаҳридаги марказий деҳқон бозорига бордилар
26 Июл
Бозорга ташриф давомида Комиссия аъзолари савдогарлар ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашдилар. Комиссия аъзоларининг таъкидлашича намойишда қатнашган аҳоли бирор бир аниқ маълумотга эга бўлмасдан рўй бераётган воқеаларга бўлган ички қизиқиш ҳисси таъсирига тушиб қолганлигини билдиришган.
Россиядаги ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз ва ёрдамга муҳтож 19 нафар  бола Ўзбекистонга қайтарилди
25 Июл
Бугун Россиядан ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз, назоратсиз қолиб кетган ва ёрдамга муҳтож бўлган 19 нафар болалар тегишли мутасадди идоралар ҳамкорлигида Ўзбекистонга олиб келинди.
Фарғонада озодликка чиққан шахсларнинг ижтимоий мослашуви учун давлат томонидан яратилган шароитлар ҳақида маҳкумларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди
22 Июл
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 2022 йилнинг 22 июль куни Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар билан жамоавий суҳбат ўтказилди.
Омбудсманнинг Навоийдаги минтақавий вакили 4-сон жазони ижро этиш колониясида сақланаётган маҳкумлар мурожаатларини қабул қилди
22 Июл
Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилояти бўйича минтақавий вакили томонидан Навоий вилоятида жойлашган 4 сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида 5-минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи И.Шеров ҳамда вилоят прокуратураси ходими С.Джумаевлар ҳам иштирок этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси вакиллари билан онлайн мулоқот қилди
21 Июл
2022 йилнинг 20 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Комиссия маҳалла кайвонилари билан суҳбатлар ўтказди
21 Июл
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳодисаларни ўрганишмоқда.
Маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш бўйича Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди
20 Июл
2022 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шухрат Джураев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти, бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш марказида, Навоий вилоятидаги 4,5,11,12,36 жазони ижро этиш муассасаларининг 248 нафар ходимлари иштирокида гибрид шаклдаги тарғибот тадбири ўтказилди.