Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим муассасаларида “Омбудсман соати” лойиҳасига старт берилди.
Инсон ҳуқуқларига бағишланган илк “Омбудсман соати” 2024 йилнинг 11 январь куни Бухоро шаҳридаги 29- ва 2-сонли мактабларида ўтказилди. Битирувчи синф ўқувчилари учун ташкил этилган интерфаол машғулотларда “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” мавзуси атрофлича очиб берилди.
Бугун, 12 январь куни эса Гулистон шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактаби ва Андижоншаҳридаги 30-мактабда ўтказилди.
Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган дарсларда ўқувчилар инсон ҳуқуқларига оид кўплаб билимларни ўзлаштиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати