Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Одоб-ахлоқ комиссияси фаолияти ҳақида МАЪЛУМОТ
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятида хизмат интизомига, касбий этика қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ходимлар ўртасида юксак хизмат маданиятини шакллантириш мақсадида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолият юритади.

Комиссия фаолияти 2023 йил 25 апрелдаги №50–К-сонли буйруқ билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади. Комиссия таркиби ходимлар томонидан овоз бериш йўли билан сайланган.

Комиссия таркиби:

  1. Салохиддин Ҳамдамов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарғибот сектори мудири — Комиссия раиси
  2. Габит Айдаров, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўлими Бош маслаҳатчиси — Комиссия аъзоси
  3. Хусейнова Абира, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили — Комиссия аъзоси
  4. Илёс Насриддинов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девонининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси — Комиссия котиби

Низомга мувофиқ Комиссия:

  • ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини назорат қилади;
  • ахлоқ нормалари бузилган ҳолларда мурожаатларни кўриб чиқади;– хизмат текширувларини ўтказади;
  • зарур ҳолларда ахлоқий таъсир чоралари белгилайди;
  • профилактика тадбирларини амалга оширади;
  • натижалар бўйича Вакилга ахборот тақдим этади.

 

Шикоятларни кўриб чиқиш амалиёти:

  • мурожаатлар видеокузатув ёзувлари, суҳбатлар ва хизмат текшируви асосида ўрганилади;
  • қарорлар Комиссия мажлисида овоз бериш йўли билан қабул қилинади;
  • мурожаатчи ва ходимга ёзма равишда хабар берилади.

Комиссия фаолияти бошланганидан буён Девон (Котибият) ходимлари томонидан иш вақтида мансабдор шахс томонидан босим ўтказилиши, ҳақорат, адолатсиз муносабат, жинсий ёки гендер дискриминацияси, хизмат мавқеидан суиистеъмол қилиш ёки меҳнат шароити билан боғлиқ зўравонлик хусусиятидаги ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Комиссия томонидан ходимларнинг мурожаатлари ва фуқаролар томонидан Омбудсман ходимларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан йўлланган шикоятлар кўриб чиқилади.

Фуқаролар мурожаатлари:

  • видеокамера ёзувлари,
  • суҳбатлар,
  • хизмат текшируви материаллари

Комиссия томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари

Комиссия фаолияти давомида Омбудсман ходимларига нисбатан келиб тушган мурожаатлар қуйидаги тартибда ўрганилган:

  • 2023 йилда Комиссияга ходимлар ёки фуқаролар томонидан шикоят келиб тушмаган, шунингдек иш вақтида босим, гендер дискриминацияси, ноҳақ муносабат ёки хизмат масъулиятини суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланмаган.
  • 2024 йилда Комиссияга 11 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар видеокамера ёзувлари, суҳбатлар ва хизмат текширувлари асосида ўрганилган.
  • Мурожаатларда келтирилган важларнинг аксарияти тасдиқланмаган, аммо 2 та ҳолатда фуқаролар билан муомала маданияти бўйича одоб-ахлоқ қоидалари бузилган деб топилган. Ушбу ходимлар комиссия қарори билан келгусида фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларини бузмаслиги бўйича огоҳлантирилган.
  • 2025 йилнинг 9 ойи давомида Комиссияга 5 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси хизмат текшируви тартибида ўрганилган, далиллар таҳлил қилинган, мурожаатларда келтирилган важлар тасдиғини топмаган.