Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан янграган фикрлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди. Давлатимиз раҳбари, аввало, БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар
Сўнгги 9 йил ичида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро мажбуриятларни бажариш, инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан изчил ишлар амалга оширилди.
Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили шунчаки шиор эмас — бу халқ ҳаётига айланган ҳақиқатдир. Чунки, инсон умрининг ҳар бир босқичида давлат унинг ёнида бўлмоқда. Мустақиллик йиллари давомида юртимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат сиёсатининг марказига чиқди. Айниқса, 2017 йилдан бошлаб бу жараёнлар янги босқичга кўтарилиб, Ҳаракатлар стратегияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия, Тараққиёт стратегияси, “Ўзбекистон–2030” дастури қабул қилинди.
Дунёда тинчлик ва хотиржамликка муҳтож миллионлаб инсонлар орасида фаластинликлар тақдири айниқса оғир. Кўп йиллик можаролар, қуролли тўқнашувлар ва инқирозлар натижасида минглаб оилалар уй-жойидан, тинч ҳаётидан айрилган
Бугунги кунда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ғояси демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Шу жумладан, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳар қандай жамиятда муҳим ўрин тутади. Бу масала фақат бир мамлакатда эмас, балки глобал миқёсда ҳам эътибор талаб қилади.