Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бугунги кунда инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ғояси демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Шу жумладан, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳар қандай жамиятда муҳим ўрин тутади. Бу масала фақат бир мамлакатда эмас, балки глобал миқёсда ҳам эътибор талаб қилади.
Мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларда инсон қадрини оширишга асосий эътибор қаратилмоқда. “Инсон – жамият – давлат” парадигмаси асосида давлат халқнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш ва ҳеч кимни муаммоси билан ёлғиз қолдирмаслик таъминланмоқда.
Қийноқ масаласи жаҳон учун энг глобал масалалардан ҳисобланиб, инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилганига қарамай, ҳамон бу масала дунё ҳамжамияти диққат эътиборидан тушмаяпти.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида миллий манфаатлардан келиб чиқиб, нафақат хорижий давлатлар, балки йирик халқаро ташкилотлар билан ҳам ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Янгиланган Конституциямизда ҳар бир шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари тенг эътироф этилган ва ҳимояланган. Бошқача айтганда, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари устувор бўлиб, давлатнинг фуқароларга нисбатан адолатли ва тенг муносабатда бўлишини кафолатлайди. Бу эса, ўз навбатида, давлатнинг қабул қилган ҳар бир қарори ва ҳаракати инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари таъминланганлигини англатади.