Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, Омбудсманга мурожаат қилиш тартиби, қийноқ ва бошқа шафқатсиз муомалаларнинг олдини олиш бўйича кафолатлар, шунингдек, озодликка чиққанидан сўнг улар учун мавжуд ижтимоий, ҳуқуқий ва меҳнатга оид имкониятлар ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат.
Мулоқот давомида маҳкумаларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, ариза ва шикоятларни белгиланган тартибда юбориш, мурожаат қилган шахсга нисбатан босим ўтказилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, жазони ўташ жараёнида рағбатлантириш чоралари ва ҳуқуқий таъсир механизмлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Ижтимоий ҳимоя ва бандлик йўналишида эса озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш, ижтимоий ёрдам олиш, касбга ўқитиш, ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан амалий тушунтиришлар берилди.
Тадбирга Пробация бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари ҳам жалб этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида сайёр қабул ўтказилиб, 20 нафарга яқин маҳкуманинг мурожаатлари қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






