Давлат раҳбарининг 2026 йил 22 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз тараққиёти, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш, давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни мазкур эсдалик нишони билан тақдирлаш белгиланган.
Фармонга мувофиқ, Омбудсман тизимида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш ҳамда Омбудсман институти фаолияти самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимлар ҳам ушбу юксак эътирофга сазовор bo‘ldi.Mukofotlanganlar орасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимларининг ҳам борлиги Омбудсман жамоасини беҳад қувонтирди.
Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ушбу юксак эътироф — “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






