Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман делегацияси Варшавадаги тергов ҳибсхонаси фаолияти билан танишди
2026 йилнинг 1 июнь куни Варшавада хизмат сафарида бўлиб турган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф. Эшматова бошчилигидаги делегация “Варшава-Бялоленка” тергов ҳибсхонаси фаолияти билан танишди.

Ташриф жараёнида муассаса маъмурияти томонидан ҳибсхонада сақланаётган шахслар, уларнинг ижтимоий келиб чиқиши ҳамда улар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари у ерда сақланаётган шахсларнинг яшаш ва овқатланиш жойлари, тиббий хизматдан фойдаланиш, меҳнат қилиш шароитлари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари ҳамда кутубхона фаолияти билан танишди.

Ташриф якунида мазкур муассасада сақланаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашув ўтказилди. Мулоқот давомида уларнинг масалалари тингланди ҳамда ҳуқуқий кўмак кўрсатиш масаласи назоратга олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати