Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари ижобий ечим топмоқда
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Омбудсман минтақавий вакиллари томонидан навбатдаги сайёр қабуллар Жумладан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар “Шодлик” маҳалласида, Бухоро тумани “Ойбек” маҳалласида, Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Косон туманларида ва Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида ўтказилди.

Сайёр қабулларда жами 70 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, туман ва вилоят масъуллари жалб қилиниб, масалалар бўйича жойида ечим топиш чоралари кўрилди.

Қабуллар давомида мурожаатларда асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам, уй-жой ва алимент, соғлиқни сақлаш ҳамда юридик маслаҳат олиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати