Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда мамлакатимиз делегацияси аъзолари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги экспертлар иштирок этдилар.
Сайд-ивентда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Тадбирда гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш, “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” дастурини амалга ошириш, давлат сиёсатида гендер масалаларини устувор йўналиш сифатида белгилангани ҳамда БМТнинг “Beijing+30” ва ЕХҲТнинг “Gender Action Plan” ташаббуслари доирасида халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур сайд-ивент Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдида гендер тенглигини таъминлаш, аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини рағбатлантириш борасидаги қатъий сиёсати ва очиқ мулоқотга тайёрлигини намоён этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати