Ушбу бўлимда ҳозирда фарзандлари билан бирга 11 нафар аёл яшамоқда. Уларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, руҳий ҳолатини барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий мослашувига кўмаклашиш мақсадида тадбирда Омбудсман девони ходимлари, унинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили билан биргаликда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси, шунингдек “Диалог” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ва психологлар ҳам иштирок этишди.
Учрашув давомида зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, мавжуд имконият ва имтиёзлар ҳақида тушунтирилди. Шу билан бирга, зўравонлик ҳолатларининг сабаблари атрофлича муҳокама қилинди. Аёллар билан суҳбатларда бугунгача кўпроқ жабрланувчиларга эътибор қаратилгани, аммо зўравонларни ҳам тартибга чақириш ва улар билан ишлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Психологлар томонидан аёлларга терапия машғулотлари ўтказилиб, уларнинг руҳий ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида улар билан алоҳида ишланди.
“Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасидаги “Ҳуқуқий ёрдам кўприги” тадбирлари республика бўйлаб тизимли равишда ўтказилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати