Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистонда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
2025 йилнинг 18-19 сентябрь кунлари ОлийМажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) ўринбосари, Девон ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

2 кунлик ўрганиш давомида 2-сонли тергов хибсхонаси, Хужайли туман ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ), Нукус шахар ИИО ФМБ ВСХ, 27-сон манзил-колонияси, Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона, Муайян яшаш жойига эгабўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази, Нукус шахар ва Қанликўл тумани мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, Қорақалпоғистон Республикаси 1-сон руҳий-асаб касалликлари диспансеридаги шароитлар ўрганди.

Мониторинг ташрифлари чоғида тергов ҳибсхонаси ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди. Шунингдек, камералар ҳолати, кузатув тизимлари, кўрикдан ўтказиш тартиблари ҳамда тиббий хоналар ҳолати ўрганилди.

27-сон манзил-колониясида меҳнатга лаёқатли маҳкумларнинг иш билан таъминланиши, овқатланиш ва тиббий хизматдан фойдалаништартиби, шунингдек, қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар учун яратилган шарт-шароитлар кўриб чиқилди.

Нукус шаҳридаги мастлик ҳолатида бўлганшахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пункти, руҳий-асаб касалликлари диспансери ҳамда реабилитация марказида эса фуқароларнинг ижтимоий, тиббий ва маиший шароитлари таҳлил этилди.

Мониторинг жараёнидаОмбудсман қути”лариорқали келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди, айрим муассасаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари эшитилди.

Ташрифлар давомида аввалги мониторингларда берилган тавсияларнинг ижроси таъминланган ҳолатлар қайд этилди.

Мониторинг натижалари юзасидан мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида аниқланган камчиликлар бўйича  тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати