Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсоннинг шовқинсиз яшаш ҳуқуқи борлигини биласизми?
Инсоннинг тинч ва шовқинсиз муҳитда яшаши – унинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Тиббий тадқиқотларга кўра, узоқ муддатли юқори даражадаги шовқин таъсири катталарда асаб тизими бузилиши, қон босимининг кўтарилиши, юрак-қон томир касалликлари хавфини ошириши мумкин. Ёш болаларда эса уйқу режими бузилиши, диққат ва хотира пасайиши каби салбий ҳолатлар юзага келиши таъкидланади. Шу боис, қонунчиликда турли жойларда рухсат этилган шовқин миқдори аниқ белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги қарорига мувофиқ, хонадонларнинг яшаш хоналари ҳамда ётоқхоналарида рухсат этилган шовқин даражаси 55 дБ (децибел)дан ошмаслиги лозим.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилган фуқаро Д.Р. уйининг девори орқасида автомобиль ювиш шохобчаси очилгани сабабли кун-у тун шовқин тинмаётганидан шикоят қилган.

Мурожаат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоят санитария эпидемиология назорати давлат инспекцияси мутахассисларини жалб қилинган ҳолда жойига чиқиб ўрганилди. Текширувда хонадондаги шовқин даражаси 57–63 дБни ташкил этиши аниқланди. Бу эса санитария қоидаларида белгиланган меъёрдан юқори бўлиб, мурожаатчи билдирган эътирозлар ҳақли эканини тасдиқлади.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида тадбиркор томонидан сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги ҳам маълум бўлди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг қарорига асосан, тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий жаримага тортилди.

Ўрганиш якунларига кўра, шахобча иш фаолияти тўхтатилди. Ҳозирда уни бошқа ҳудудга кўчириш чоралари кўрилмоқда.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати