Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда меҳнат ҳуқуқлари тикланди: 38 миллион сўм иш ҳақи ундирилди, ноқонуний жарима бекор қилинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши бўйича бир неча жамоавий ва якка тартибда мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўрганилди.

Жамоавий мурожаат Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ошхонасида, аутсорсинг шартномаси асосида овқатланиш хизмати кўрсатувчи хусусий корхонада меҳнат қилаётган фуқаролар томонидан юборилган. Мазкур муассаса Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан тизимли равишда мониторинг ўтказиб келинадиган объектлар сирасига киради.

Мурожаатда тадбиркор томонидан 16 нафар ишчига май ойи учун қисман ва июн ойи учун тўлиқ иш ҳақи тўланмагани билдирилган.

Ушбу мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиши натижасида  ишчилар фойдасига жами 38 400 000 сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Шунингдек, У Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-оилавий поликлиникада ишловчи ходим К.А. огоҳлантирилмасдан иш ҳақининг 50 фоизи ушлаб қолингани бўйича шикоят қилди.

Мурожаат бўйича ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда, фуқаро К.А.га нисбатан меҳнат интизомига оид чоралар белгиланишида белгиланган тартиб бузилгани ва унинг меҳнат ҳуқуқлари поймол этилгани аниқланди.

Ўрганиш натижасида мурожаатчи К.А.га нисбатан ноқонуний равишда қўлланилган ҳайфсан интизомий жазоси ва иш ҳақининг 50 фоизини ушлаб қолиш чораси бекор қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати