Ташриф давомида колонияда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яшаш шароити, ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш тартиби, гигиеник воситалар билан таъминланиши каби ҳолатлар мониторинг қилинди. Шунингдек, Ургут тумани Жартепа қишлоғида жойлашган шартнома объектлари, яъни маҳкумалар ишлаётган ишлаб чиқариш цехларидаги шароитлар, жумладан, уларга иш ҳақи тўланиши ва иссиқ овқат билан таъминланиши ҳолати ўрганилди.
Мониторинг доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ва маҳкумалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Кўрикда манзил колония ва шартнома объектларидаги 226 нафар маҳкум ва маҳкумалар ўнга яқин мутахассислар томонидан текширилди, лаборатория таҳлиллари амалга оширилди ҳамда саломатлигининг ҳолатига қараб тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат йўллаш истагида бўлган шахслар учун қабул ташкил этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати