Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман тавсиясига кўра, Бухорода маҳкумларни сақлаш шароитлари яхшиланди
2024 йилнинг 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Ҳусейнова 17-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Ушбу колонияга аввал амалга оширилган мониторинг ташрифларида колониянинг 12-биносида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда маҳкумлар сақланадиган камералардаги шароитларни яхшилаш бўйича  Омбудсман тавсиялари берилган эди. Мониторинг ташрифида аниқланишича, ушбу бино таъмирланиб, камераларда аниқланган камчиликлар бартараф этилган.

Мониторинг ташрифида маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари ҳам ўрганилди

Шундан сўнг, “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилиб, мурожаатлар қабул қилинди ва мурожаатлар муаллифлари билан якка тартибда суҳбатлашилди.

Мониторингда қабул қилинган барча мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди, баъзи мурожаатлар бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Маҳкумлардан бирининг соғлиғи яхши эмаслиги бўйича мурожаати колония шифокорлари билан ўрганилиб, уни 23-сон маҳкумлар учун мўлжалланган махсус касалхонага юборилиши тавсия қилинди.

Шунингдек, Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили мурожаат асосида 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар шароитларини ҳам ўрганди.

Эслатиб ўтамиз, Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари якуни юзасидан аниқланган камчиликлар бўйича таҳлилий маълумотлар Олий Мажлис палаталарига тақдим этиб келинмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати