Қабулда 50 нафарга яқин фуқаролар меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ижтимоий ёрдам олиш, уй-жой, афв, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнлари, оилавий ва мулкий муносабатларга оид ҳамда бошқа мурожаатларини қолдиришди.
Мазкур мурожаатлар назоратга олиниб, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, жойига чиқиб ўрганиш зарурати бўлган мурожаатлар Омбудсманнинг минтақавий вакилларига йўналтирилди. Фуқаролар мурожаатларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га кунига 100га яқин ёзма ва электрон мурожаатлар келиб тушади. Аҳоли мурожаатлари фуқаролар қабули, сайёр қабуллар, почта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, www.pm.gov.uz интернет портали, ombudsman.uz сайти ва мобил иловаси ҳамда “Омбудсман қути”лари орқали қабул қилинади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати