Конференция дунё Омбудсманлари учун иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳамкорликни мутаҳкамлашда ва инновацион ёндашувлар учун самарали платформа вазифасини бажарди. Унда Омбудсманнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда давлат идоралари билан ҳамкорлиги, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари тўғрисида жамоатчиликнинг ахборот олишига имкон яратиш, иқлим ўзгаришига қарши курашишда кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқилиши борасидаги халқаро тажриба ўрганилди.
Мазкур Форумда Озарбайжон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Озарбайжон Республикаси Экология ва табий ресурслар вазири, Озарбайжон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, хорижий мамлакатларнинг бир қатор инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Шу куни хорижий давлатлар Омбудсманлари Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйишиб, ҳотирасига ҳурмат бажо келтиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати