Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоронинг Вобкент туманида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Вобкент туманида фуқаролар учун тадбир ташкил этилди. Унда “Анжирбоғ”, “Бозоржойи”, “Кўлиодина”, “Чангарон”, “Чўрикалон” ва “Сўфидеҳқон” маҳаллаларидаги аҳоли қамраб олинди. 

Тадбирда кам таъминланган аҳолини ҳамда ишсиз бўлган шахсларни камбағалликдан чиқариш ва иш билан таъминлаш, уларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш орқали уларнинг даромадларини ошириш, турли касбларга тайёрлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.  

Шундан сўнг, Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш ва ёпиқ муассасаларга амалга ошираётган мониторинг ташрифлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш усулларига ҳам тўхталди. Хусусан, фуқаролар ombudsman.uz сайти орқали исталган вақтда ва жойдан туриб, мурожаат ҳолатини онлайн равишда кузатиб туришлари мумкинлиги қайд этилди.

Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда, Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва унинг Бухородаги минтақавий вакили иштирокида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати