Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Нукусдаги Руҳий-асаб касалликлари диспансерига ўтказилган мониторингда қандай камчиликлар аниқланди?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган 1-сон Республика руҳий-асаб касалликлари диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Мониторинг ўтказилган кунда 360 ўринга мўлжалланган диспансерда чегара, эркаклар, аёллар, ёш ўсмирлар, болалар, геронтология, психосоматика, психотуберкулёз ва умумий типдаги мажбурий даволаш бўлимлари мавжудлиги аниқланди.

Маълум бўлишича,  диспансердаги беморларнинг ётоқ жойлари ҳамда ювиниш хоналари ҳолати санитария-гигиена талабларига жавоб беради. Шунингдек, даволанаётган шахсларга аутсорсинг хизмати асосида кундалик таомномага мос иссиқ овқатлар берилаётгани, тиббиёт бўлимидаги дори-дармонларнинг яроқлилик муддати ўтмагани ва муассаса ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилгани аниқланди.

Мониторинг ташрифида айрим камчиликлар ҳам аниқланди, жумладан, беморларга яқин қариндошлари билан қисқа муддатли учрашув хоналари ажратилмаган ҳамда айрим дори-дармон воситалари таъминотида узилишлар бўлаётганлиги аниқланди.

Шу билан бир қаторда, диспансерда даволанаётган шахслар билан билан жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Омбудсманнинг минтақавий вакилига якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган шахслар мурожаатлари ҳоли тарзда қабул қилинди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман минтақавий вакилининг тавсиялари берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати