Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Талабалар хорижий давлатлар Омбудсманлари фаолияти билан танишишди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия, Италия, Қирғиз Республикаси, Марокаш, Мўғулистон, Туркия омбудсманлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан учрашишди.

Эркин мулоқот шаклида ўтган учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишининг кафолати эканлиги қайд этилди.  Талабалар хорижий давлатлар Омбудсманларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Шунингдек, Омбудсманлар талаба-ёшлар билан келгусида  онлайн платформалар орқали мулоқот қилишга тайёр эканликларини билдириб,  уларга қимматли тавсияларини билдиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати